Сайт работает в тестовом режиме

Единый контактный номер (+998) 71 2000036; Телефон доверия (+998) 71 2335623

Отдел археологии каменного века и раннего железа

 

        Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти “Тош ва илк метал даврлари археологияси” бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдиги №ПП–2789 қарори билан ташкил этилган бўлиб, Марказнинг асосий илмий бўлинмларидан бири сифатида ўз фаолиятини Марказ ва Институт раҳбариятининг илмий- услубий раҳбарлигида амалга оширади.

Бўлим катта тарихий босқични ўз ичига олган тарихда ибтидоий, илк метал ва империялар даврлари деб ном олган (бундан 1,5 млн йил олдин – эрамиздан аввалги  IV-V  асрлари) жараёнларни моддий маданият намуналари асосида ўрганишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган. Бўлим хронологик жихатдан қадимги тош даври (палеолит, мезолит, неолит), энеолит, бронза, илк темир даврларини ўз ичига олади.

Бўлим олдида қуйидаги вазифалар туради:

Ўзбекистон ҳудудидаги тош, илк метал ва антик даврлари ёдгорликларини тизимли ўрганиш; ёдгорликларда аниқланган моддий маданият намуналарини илмий-техниканинг сўнги ютуқлари асосида комплекс тадқиқ қилиш ва уларни таҳлил этиш, олинган натижаларни эълон қилиш; юртимиздаги стратификациялашган ёдгорликларни аниқ фанлар услублари ёрдамида даврлаштириш; ўрганилаётган даврда кўҳна ишлаб чиқариш технологияларини замонавий услублар (дендрохронология, трасология, антропология, этнография) ёрдамида тадқиқ қилиш; Ўзбекистон ҳудудидан топилган санъат намуналарини тизимлаштириш (петроглифлар). Бунинг учун мамлакатимиздаги барча ёдгорликларни рўйхатга олиш, уларни даврлаштириш; ноёб топилмалар каталогини тузиш ва чоп этиш; Ўзбекистонда тош, илк метал ва антик даврлари археологик ёдгорликларининг жаҳон тарихи тизимидаги ўрнини ҳамда ролини аниқлаш.

Тош, илк метал, антик даврларида рўй берган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва диний жараёнларни ўрганиш бўлим олдидаги асосий вазифалардан ҳисобланади. Асосий эътибор қадимги деҳқончилик, илк шахарлар  ва дастлабки давлатчилик хусусиятларини ўрганишга қаратилган.


×